ПСВ ҳужумчиси Лосано "Барселона"га ўтишни орзу қилади

Aslanov Jasurbek
18 сен 2018
ПСЖ ҳужумчиси Ирвин Лосано "Барселона"га қарши Чемпионлар лигаси биринчи тур учрашувидан олдин Каталония клубига ўтишни истаётгани ҳақида айтди.

"Жаҳон чемпионати мен учун яхши ўтди ва кўплаб клублар каминага қизиқиб қолди. Агентим "Барселона"да таклиф борлигини айтган эди, у вариантларни кўриб чиқади. Бу клубга ўтиш менинг орзуим, аммо ҳозир энг асосийси бор эътиборни ўйинга қаратиш" - дейди Лосано.

"Барселона" - ПСВ учрашуви бугун Тошкент вақти билан 22:00да бошланади.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Goal