ПСЖ ёзда 25 млн. евро эвазига "Тоттенхэм" ҳимоячисини сотиб олмоқчи

Aslanov Jasurbek
1 янв 2019, 18:14
"Тоттенхэм" яқин вақт ичида ҳимоячи Тоби Алдервейрельд билан шартномани 2020 йилгача автоматик узайтиришни фаоллаштиради.

Келишув бўйича, 2019 йилдаги ёзги трансфер ойнаси ёпилишига 14 ёки ундан кўп кун қолгунча Алдервейрелднинг товон пули 25 млн. евро бўлади.

ПСЖ айнан шу банд орқали 29 ёшли бельгияликни сотиб олмоқчи.

Серж Орье ва Лукас Моура трансферларидан сўнг Англия ва Франция клублари ўртасидаги муносабатлар илиқлашган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph