ПСЖ янги посбон харид қилса, Трапп клубни тарк этиши мумкин

Aslanov Jasurbek
14 май 2017
ПСЖ посбони Кевин Трапп ёзда клубни тарк этиши мумкин.

Парижликлар раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида фаол ҳаракат қилмоқчи ва улар дарвозабон харид қилишлари ҳам мумкин.

ПСЖнинг асосий нишонлари - Ян Облак ва Кейлор Навас. Агар клуб булардан бирини сотиб олса, Трапп билан ҳайралашади.

26 ёшли немис дарвозабони жорий мавсум Франция чемпионатининг 22 та учрашувида 12 та гол ўтказиб юборди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Le10Sport