ПСЖ спорт директори раҳбариятга жамоанинг 10 футболчисидан воз кечиш кераклигини айтди

Eldor Akmurzayev
30 май 2022, 08:50
Парижликларнинг янги спорт директори Луиш Кампуш клубнинг юқори маош тизимидан норози.

Раҳбарият вакили ўз фаолиятини жамоанинг кераксиз ўйинчиларидан тозалаш орқали бошламоқчи.

Кампуш раҳбариятдан Рико, Курзава, Диалло, Керер, Паредес, Эррера, Данило, Дракслер, Икарди ва Гуйени тезроқ қутулиш кераклигини сўради. Спорт директори идеал ҳолатда уларнинг барчаси сотилишини хоҳламоқда.

Серхио Рамос борасидаги савол эса очиқлигича қолмоқда. Ҳозирча аниқ қарорга келинмаган.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: leparisien.fr