Про лига. "Турон" машғулотлари давом этмоқда, кайфият аъло, эртага "Нефтчи"га қарши ўйин

Aslanov Jasurbek
12 июн 2020, 15:40
Ислом Исмоилов бошчилигидаги Яйпаннинг "Турон" жамоасининг ПРО-Лига янги мавсумига тайёргарликни давом эттирилмоқда. Машғулотлар клуб қароргоҳидаги асосий ва заҳира майдонларида санитария-гигиена қоидаларига амал қилинган холда ташкил этилмоқда.

9-июнь куни Суперлига вакили Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказган яйпанликларнинг навбатдаги рақиби Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси бўлади. Ушбу баҳс эртага соат 17:30 да Қиргулидаги "Нефтчи" спорт мажмуаси ўйингоҳида ташкил этилади. Карантин талабларига кўра, мазкур беллашув мухлислар иштирокисиз ўтказилади.  Қуйида жамоанинг кечаги машғулотларидан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин.







Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Турон" матбуот хизмати