ПРО-Лига. Расман — "Шўртан" плей-оффнинг иккинчи иштирокчиси!

Omonjon To`xtamirzayev
22 ноя 2024
ПРО-Лиганинг 27-тури доирасида "Шўртан" – "Олимпик MobiUz" учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйин тақдирини ҳал қилган ягона голни Шахбоз Нуриддинов 89-дақиқада пенальтидан уришга муваффақ бўлди. 

Шу тариқа, 40 очко жамлаган "Шўртан" расман Суперлига йўлланмаси учун плей-офф ўйин иштирокчисига айланди. 

  

22.11.2024
15:00. "Шўртан" – "Олимпик MobiUz" 1:0
Бош ҳакам: Достон Мирзарайимов
Қанот ҳакамлари: Азиз Исоқов, Аҳрор Раҳматов
Захира ҳаками: Умид Яхшиноров
Назоратчи: Абдураҳмон Қўлдошев
Комиссар: Диёр Хотамқулов



Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: championat.asia