

Унда "Бухоро" Ғиждувонда "Оқ-тепа"ни қабул қилди. Учрашувнинг 81-дақиқасида тошкентликлар ҳисобни 0:3 кўринишига келтиришди, аммо баҳс дуранг билан тугади. "Бухоро" сўнгги дақиқаларда 3та гол урди ва мағлубиятдан қутулиб қолди.
"Бухоро" - "Оқ-тепа" 3:3
Голлар: Азамат Исроилов 85, Рустам Абдуҳамидов 87, Суҳроб Неъматов 90+4 - Суннатилла Мамадалиев 31, Азиз Пирмуҳаммедов 60, Карвалью Да Сильва 81 пенальти.



