Португалия ТЖ ҳимоячиси учун ЖЧ-2022 якунланди

Eldor Akmurzayev
1 дек 2022
ПСЖ ҳимоячиси Нуну Мендеш 2 ойга сафдан чиқди.

20 ёшли футболчи Қатардаги мундиал гуруҳ босқич 2-тури доирасида Уругвайга (2:0) қарши ўтган учрашувда жароҳат олди. Шу туфайли у мазкур баҳснинг илк таймидаёқ захирага олинганди.

Аввалроқ, Данилу ва Отавио жароҳати туфайли уругвайликларга қарши баҳсда қатнашмаганди. Кейинги босқич масаласини ҳал қилиб қўйган Португалия гуруҳдаги охирги ўйинини 2 декабрь куни Ж.Кореяга қарши ўтказади.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: L’Équipe