

"У ютмаса, адолатдан бўлмайди. Роберт юқори даражасини сақлаб турибди. Фақат голлар тарафлама эмас, ассистлар ва жамоадошлари билан чиқишиб, ўйнаш борасида ҳам. Левандовски Роналду ва Мессига қараганда барқарор. У нисбатан қатъиятлироқ.
Унинг жамоадаги ўрни ва натижаларга таъсири юқорида номи келтирилган икки футболчидан устун", – деди Соуза.
Левандовски ушбу мавсумда 14 ўйинда 20 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.



