

- Златан эртанги ўйинда "сўнгги рақс"ни ижро этадими?
- Менимча ундай бўлмайди. Ҳали яна бир ўйин бор. Умид қиламанки, бу Златаннинг "Сан-Сиро"даги сўнгги баҳси бўлмайди. У ақлбовар қилмас чемпион. Уни қаттиқ ҳурмат қиламан. Златан етарлича ақлли ва доимо ўзи учун керакли қарорларни қабул қила олади, - деди Пиоли.
Златаннинг "Милан" билан шартномаси июнда якунига етади.



