Пике: "Холанднинг "Барселона"га ўтишига умид қиламан. Топ-футболчилар бизда ўйнаши керак"

Alisher
12 июн 2021
"Барселона" ҳимоячиси Херард Пике норвегиялик форвард Эрлинг Холанднинг "кўк-анорранглилар"га эҳтимолий трансфери ҳақида гапирди.

"Эрлингнинг ўтиши? Мен музокаралардан хабардор эмасман, аммо битим амалга ошса, мамнун бўлардим. Топ-футболчилар "Барселона"да ўйнаши керак, аммо якуний қарорни раҳбарият қабул қилади", - дейди ҳимоячи.

Эрлинг Холанд айни дамда Дортмунднинг "Боруссия" жамоасида ўйнамоқда.

Унинг немис клуби билан тузган шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: Marca