ПФЛ: “Зарангари” жамоасига иккинчи марта техник мағлубият ёзилди

Narzulla Saydullayev
4 июн 2019
Бугун, 4 июнь куни B Про-лига иштирокчи жамоалари 9-тур учрашувларини ўтказишади.

Тур доирасида “Зарангари” жамоаси Нукусда “Орол” клуби меҳмони бўлиши лозим эди. Бироқ меҳмонлар мазкур учрашувга ташриф буюришмади. Натижада “Зарангари” жамоасига техник мағлубият ёзилди.

Қайд этиш жоиз, 3-тур доирасида “Зомин”га қарши баҳсда ҳам “Зарангари” жамоасига учрашувга белгиланган вақтда етиб келмаганлиги сабабли техник мағлубият ёзилган эди.



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: pfl.uz