Пешқадам "Зомин" бош мураббийини ўзгартириш ниятида

Mirjalol Normatov
7 июл 2019
Айни пайтда Пролиганинг “В” минтақасида “Зомин” жамоаси 19 очко жамғарган ҳолда етакчиликни қўлга олган.

Таъкидлаш жоизки, 12-турда яқин таъқибчилари “Янгиер” майдонига сафар уюштирган Жаҳонгир Жиямуродов шогирдлари 1:3 ҳисобида зафар қучиб, пешқадамлик мавқеини янада мустаҳкамлашди. 

Аммо сўнгги маълумотларга қараганда, яқин ўтмишнинг номдор футболчиларидан бири, мураббийлик соҳасида дебют мавсумини ўтказаётган Жаҳонгир Жиямуродов “Зомин”ни тарк этиши мумкин. Воқеалар жараёнини кузатиб борамиз.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: championat.asia