Пеллегрини “Хэбэй Чайна”ни тарк этди, унга Лондон клуби харидор
20 май 2018, 08:31
Хитойнинг “Хэбэй Чайна Форчун” жамоаси бош мураббийи Мануэль Пеллегрини ўз лавозимини тарк этди.
Келишув ҳар икки томоннинг ўзаро розилиги билан бекор қилинди. “Хэбэй Чайна Форчун” Хитой Суперлигасида 9-ўринни эгаллаб турибди. Бу эса клуб раҳбариятини қониқтирмади. Пеллегринига Англиянинг “Вест Хэм” клуби қизиқиш билдирмоқда.