Пеле: "Бразилияда жамоа йўқ, Неймар бир ўзи ЖЧ-2018да ғолиб бўла олмайди"

Aslanov Jasurbek
7 июн 2018
Бразилия терма жамоаси собиқ футболчиси Пеле миллий жамоанинг жаҳон чемпионатидаги ўйини ҳақида фикр билдирди.

"Титега ишонаман. Мени фақат бир нарса ҳавотирга солмоқда: Жаҳон чемпионатига бир неча кун қолди, бизда эса ҳалигача жамоа йўқ. Футболчилар индивидуал кучли. Биз жамоа эмасмиз.

Неймар мен учун дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири. Ҳозир у тажрибали ўйинчи, бироқ бир ўзи жаҳон чемпионатида ғолиб бўла олмайди. Бундай турнирларда фақат жамоалар ғолиб бўлади.

Энг яхши Бразилия терма жамоаси 1970 йилда бўлган. Ўша мундиал олдидан футболчилар билан 6 ой бирга бўлганмиз. Айнан шу сабабли муваффақиятга эришганмиз" - дейди Пеле.

Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида Швейцария, Сербия ва Коста-Рика билан ўйнайди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: ESPN GB