

29 ёшли франциялик қишки трансфер ойнасида "Вест Хэм"дан "Марсель"га ўтди.
"Велодром" аввалгидек. Майдонга тушаётганимда нимани ҳис қилдим? Этим жимирлади.
"Марсель" "Лион" каби грандлар билан рақобатлаша олади, аммо ишлашда давом этишим лозим. Бунга вақт керак, чунки бир ой ўйнаганим йўқ" - дейди Пайет.
"Марсель" Франция Кубоги 1/16 финал баҳсининг қўшимча бўлимида "Лион"ни мағлуб этди (2:1), Пайет эса 94-дақиқада майдонга тушди.



