

Станислав Кудряшов бошчилик қилаётган U-15 жамоаси биринчи босқичда "Химки"ни 1:0, "Автово"ни 2:0 ҳисобида доғда қолдириб, финал раундига йўлланма олди. Унда 4 жамоа ўзаро тўқнаш келади. Биринчи ўйинда "Анжи"га қарши 1:1 ҳисоби қайд этилди. Бугун учрашувлар давом эттирилади.
2002 йилда таваллуд топган тарбияланувчилар Дилшод Нуралиев қўл остида турнирда қатнашишмоқда. Биринчи босқичда "Зеленоград" (2:3) ва "Чебоксар" (4:0) билан майдонга тушган ёшларимиз финал раундига йўлланма олишди. Биринчи турда "Динамо" Москвага қарши баҳс 1:1 ҳисобида якунланди.



