"Пахтакор" Славче Войнески билан шартномани икки томон келишуви асосида бекор қилди

Оқил Абдубарноев
6 июл 2022
Шимолий македониялик мутахассис билан "Пахтакор" ўртасидаги шартнома муддатидан олдин бекор қилинди.

Клуб ва мураббий ўртасидаги битим икки томон келишувига кўра бекор қилинишига келишиб олинди. Янги бош мураббий номи тез кунларда маълум қилинади. "Шерлар" раҳбарияти Войнескига жамоадаги фаолияти учун миннатдорчилик билдириб, унинг кейинги ишларига омад тилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Championat.asia сайти бу ҳақда хабар берганди.


Оқил АбдубарноевMuallif
Manba: "Пахтакор" ФК матбуот хизмати