

"Пахтакор" Башар Ресан ва Достон Ҳамдамов билан шатномани мавсум охиригача узайтирган бўлса, Саидумархон Саиднуруллаев 2027 йилнинг сўнгига қадар "шерлар" сафида тўп тепади. Шунингдек, Владимир Назаров ва Муҳаммодбобур Каримов билан битим 2028 йилнинг охиригача тузилди.

Аввалроқ "Пахтакор" Санжар Қувватов, Шерзод Насруллаев ва Ойбек Бозоровни эркин агент сифатида сафига қўшиб олган эди.



