

"Дарвозабон Жонатан Луиз ва ҳужумчи Брайан Риаскоснинг шартномаси якунланди. Клуб улар билан келишувни узайтирмасликка қарор қилди.
Башар Ресан билан "1+1" кўринишида шартнома тузилган эди ва томонлар келишган ҳолда +1 бандини фаоллаштирди. Ироқлик футболчи 2026 йилда ҳам "Пахтакор"да ўйнайди.
Фламарион ва Заид Таҳсиннинг клуб билан 2026 йил охиригача шартномаси бор ва улар ҳам клубда қолади", – дейилади хабарда.



