"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади

Khoja
4 дек 2025
Бир неча кун аввал "Пахтакор" билан хайрлашган Умар Адҳамзода фаолиятини яна водий жамоасида давом эттиради.

27 ёшли ҳимоячи Тимур Кападзе бошқарувни қўлга олган "Навбаҳор" билан шартнома имзолаган. 

Умар Аҳдамзода жорий мавсум Суперлигада 21 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та ассист қайд этди. Ҳимоячи "Пахтакор"дан аввал "Нефтчи"да тўп сурган. 

Трансфермаркт футболчини 450 минг еврога баҳолаган.


KhojaMuallif
Manba: championat.asia