

Маълумот учун, Комолафе учрашувда жамоасининг 2-голини киритди.
- Биз ҳар бир ўйинда рақибларни ҳурмат қилган ҳолда тайёргарлик кўрамиз. Рақибимиз қайси ўринни эгаллаб тургани муҳим эмас. Асосийси, майдонга чиққанимиздан кейин ғалаба қозонишимиз керак. “Динамо” билан учрашувда ҳам ғалаба қозониш учун ҳаракат қилдик ва якунда буни уддасидан чиқдик.
Бу менинг Ўзбекистон Суперлигасидаги дастлабки мавсумим ҳисобланади. Янги жамоа, янги жамоадошлар ва янги чемпионат. Аста-секин жамоага мослашиб боряпман. Мен имкон қадар кўпроқ гол уришни мақсад қилганман. Асосийси, голларим жамоа ғалабаларига муваффақият келтиришини истайман”, - дея сўзини якунлади Комолафе.



