Ўзил ва Колашинацга ҳужум қилган жиноятчиларга суд ҳукми ўқилди

Eldor Akmurzayev
31 мар 2021
Ўтган йили Лондонда ўғирлик билан шуғулланадиган жиноий гуруҳ “Арсенал” футболчилари Сеяд Колашинац ва Месут Ўзилга ҳужум қилишганди.

Суриштирувлар натижасида жиноятчилар 19 ёшдан 30 ёшгача бўлган 8 нафар йигит эканлиги маълум бўлди.

Суд терговни якунлаб, уларнинг барчасига жазо тайинлади. Футболчилар ҳужум қилган Жордан Нортовер гуруҳ аъзолари орасида энг оғир жазони олди – 18 йиллик қамоқ. 

Қолганлар эса 8, 9 (икки нафари), 11, 14, 15 ва 16 йилга озодликдан махрум этилди. 


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: isport.ua