Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ учун ВАР ҳаками номзодлари сафида семинарда қатнашишмоқда

Aslanov Jasurbek
4 фев 2026
Доҳа шаҳрида ўтаётган ушбу семинар Жаҳон чемпионатлари учун номзод ВАР ҳакамларини саралаш ва тайёрлашнинг асосий босқичи ҳисобланади.

Унда икки нафар вакилимиз иштирок этмоқда:

Фирдавс Нор Сафаров — 2026 йилги АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган эркаклар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учун ВАР ҳаками номзодлари рўйхатидан жой олди. У айни дамда назарий ва амалий машғулотларда ўз маҳоратини оширмоқда.

Эдита Мирабидова — 2027 йил Бразилияда ўтказиладиган аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учун ВАР ҳаками сифатида номзод қилиб кўрсатилди. У халқаро мутахассислар назорати остида видео ёрдамчи ҳакамлик бўйича тайёргарликдан ўтмоқда.

Мазкур семинар ФИФА томонидан энг юқори савиядаги турнирларда ишлайдиган ҳакамларни шакллантириш йўлидаги муҳим босқичдир.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: ufa.uz