Ўзбекистон U-23 термаси Доҳадаги мусобақада қатнашмайдиган бўлди. Кападзе шогирдларининг март охиридаги рақиблари аниқ

Eldor Akmurzayev
6 мар 2023
Алишер Никимбаевнинг хабар беришича, Ўзбекистон олимпиячилари Doha Cup-2023 мусобақасида иштирок этишмайди.

20-28 март кунлари бўлиб ўтадиган мусобақада Ўзбекистоннинг ўрнини Қирғизистон эгаллади. Мезбон Қатардан ташқари, халқаро турнирда яна БАА, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Ироқ, Таиланд ва Вьетнам U-23 терма жамоалари иштирок этади. Мусобақа формати бўйича ҳар бир жамоа 3тадан ўйин ўтказади. Қуръа ташлаш маросими март бошида ўтказилади.

Биздаги маълумотларга кўра, ЎФА Doha Cup-2023 ўтадиган саналарда бошқа терма жамоалар билан келишиб бўлганди ва улар билан ўртоқлик ўйинларини бекор қилиш катта жаримага сабаб бўлиши мумкин. Шу тариқа, Ўзбекистон U-23 термасига Марокашда ўтадиган халқаро турнирда қатнашади ва уларга қуйидаги жамоалар рақиблик қилади:

22 март, Ўзбекистон – Того

25 март, Кот-д'Ивуар – Ўзбекистон

28 март, Марокаш – Ўзбекистон


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: Championat.asia