

U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган қизлар терма жамоаси Озарбайжон пойтахтида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларини ўтказди. Ушбу йиғин давомида озарбайжонликлар билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиш режалаштирилганди. Дастлабки ўйин 15 июль куни бўлиб ўтди ва унда Озарбайжон U-19 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.
17 июль куни бўлиб ўтган иккинчи назорат учрашувида эса Севара Нормуродова ҳамда Шаҳноза Қурбонова киритган голлар эвазига ғалаба қозонди – 2:0.
Баҳром Норсафаров бошқариб бораётган терма жамоа 18 июль куни Тошкентга қайтади.
Ўртоқлик учрашуви
17 июль, Баку, Озарбайжон.
Ўзбекистон U-19– Озарбайжон U-19– 2:0
Голлар: Севара Нормуродова, Шаҳноза Қурбонова



