Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венесуэла ва Африка терма жамоалари билан ўйнайди

Sherzod Nurmatov
16 окт 2025, 13:03
2025 йилги ФИФА U-17 Жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттираётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 18–31 октябрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этади.

Ислом Исмоилов бошқарувидаги жамоа йиғин доирасида U-17 Жаҳон чемпионати иштирокчилари — Венесуэла, Кот-д'Ивуар ва Буркина-Фасога қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Баҳслар "Ал-Ҳамрия" стадионида бўлиб ўтади. 

Ўзбекистон – Венесуэла 

20 октябрь

"Ал Ҳамрия" стадиони


Ўзбекистон – Кот-д'Ивуар

23 октябрь

"Ал Ҳамрия" стадиони


Ўзбекистон – Буркина-Фасо

29 октябрь

"Ал Ҳамрия" стадиони



Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати