Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи: "Бугун ўйланган тактика ва режаларимиз амалга ошмади"

Narzulla Saydullayev
10 ноя 2023
Мали - Ўзбекистон (3:0) учрашувидан кейин терма жамоамиз бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев ўз фикрларини билдирди.

"Авваламбор Мали терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Афсуски, бугун ўйланган тактика ва режаларимиз амалга ошмади. Менимча бу биринчи ўйин босими билан боғлиқ бўлса керак. Хато ва камчиликларни кўриб чиқамиз. Кейинги ўйинларга муносиб тайёргарлик кўрамиз", - деди Жамолиддин Раҳматуллаев.





Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia