Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга қайтиб келди

Aslanov Jasurbek
16 окт 2019
Кеча, 15 октябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси меҳмонда Сингапурни 3:1 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлди.

Бугун Тошкент вақти билан 06:10да бортида Ўзбекистон МТЖ бўлган чартер рейс "Ислом Каримов халқаро аэропорти"га қўнди.


Терма жамоанинг баъзи вакиллари Тошкентга қайтгани йўқ. Одил Аҳмедов, Отабек Шукуров, Икром Алибоев ва Рустам Ашурматовлар Сингапур орқали ўзи тўп тепадиган клуб жойлашган шаҳарга учиб кетишади. Чет элда тўп тепадиган яна бир ҳамюртимиз Элдор Шомуродов эртага Ростов шаҳрига жўнаб кетади.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Championat.asia