

Терма жамоа аъзолари "Халифа бин Зайд" стадионининг 3-майдонида Ал-Айндаги дастлабки машғулотни ўтказишди.
Кеча Туркманистонга қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушган футболчилар алоҳида гуруҳда машқ олиб боришди.
Қолган футболчилар умумий гуруҳда машғулотларни давом эттиришди.
Қуйида эътиборингизга Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги машғулотларидан олинган фотосуратларни ҳавола қиламиз:






