Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси “Syrenka Cup 2022” мусобақасида иштирок этади

Iskandarov Abdulaziz
9 сен 2022, 19:40
Ўсмирлар терма жамоамиз учун яна бир халқаро турнир.

Жамолиддин Раҳматуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси 22-28-сентябрь кунлари Польшада бўлиб ўтадиган  “Syrenka Cup 2022” халқаро турнирида иштирок этади. 


Турнир ғолиблиги учун 8 та терма жамоа кураш олиб боради:

Ўзбекистон U-16

Португалия U-16

Мексика U-16

Польша U-16

Норвегия U-16

Руминия U-16

Англия U-16

Чехия U-16


Ўзбекистон U-16 терма жамоаси турнирдаги иштирокини Польшага қарши учрашув билан бошлайди.

23-сентябрь

Польша — Ўзбекистон 

Маълумот ўрнида, ушбу турнир Ўзбекистон учун иккинчи иштирок ҳисобланади. Бундан аввал таркибида Иброҳимҳалил Йўлдошев ва Жасур Жалолиддинов бўлган U-16 терма жамоамиз 2017 йилда “Syrenka Cup”  халқаро турнирида хорижлик тенгдошлари билан баҳс олиб боришган.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати