Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Ривожланиш Кубогида қатнашади

Sherzod Nurmatov
9 фев 2026
U-17 Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 13 февралдан Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинини бошлайди.

Сергей Чигодаев бошқарувидаги жамоа йиғиннинг иккинчи қисмини 18-24 февраль кунлари Минск шаҳрида давом эттиради ва анъанавий Ривожланиш Кубоги халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этади.

19 февраль 

Беларусь – Ўзбекистон


20 февраль

Озарбайжон – Ўзбекистон


21 февраль 

Россия – Ўзбекистон

Ўзбекистонликлар мусобақанинг "B" гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Беларусь, Озарбайжон ва Россияга қарши баҳс олиб боради.

Шунингдек, турнирда Тожикистон ва Қозоғистон U-17 терма жамоалари ҳам қатнашади.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: ЎФА матбуот хизмати