Ўзбекистон олимпия терма жамоаси посбони йиғинга жароҳат билан келган. Унинг ўрнига бошқа футболчи чақирилди

Sherzod Nurmatov
5 июн 2024
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни пайтда Тошкентда Олимпиадага тайёргарликни давом эттирмоқда.

Тимур Кападзе шогирдлари 7 ва 10 июнь кунлари Мали U-23 терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади.

Championat.asia сайтига маълум бўлишича, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ва "Сурхон" клуби дарвозабони Дилшод Йўлдошев терма жамоа йиғинига жароҳат билан келган. 

Шу боис посбон яна "Сурхон" ихтиёрига қайтиб кетган. Унинг ўрнига терма жамоага "Пахтакор" вакили Отабек Боймуродов жалб қилинган.



Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Championat.asia