

Франциянинг тўртинчи даражали лигасида иштирок этувчи "Рейсинг Грасс"га қарши баҳс 5:0 ҳисобида ўзбекистонлик футболчилар ғалабаси билан якун топди. Голларни Остон Ўрунов, Умарали Раҳмоналиев, Муҳаммадқодир Ҳамралиев ҳамда Алишер Одиловлар (дубл) уришди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ушбу баҳсдаги таркиб ҳақида маълумот бермади.



