МТЖда навбатдаги йўқотиш: Ҳожиакбар Алижонов ҳам Ўзбекистонда қолади

Sherzod Nurmatov
11 ноя 2021, 20:18
Терма жамоамиз навбатдаги йўқотишга учради.

Сречко Катанец бошчилигидаги терма жамоамиз бугун сафар олдидан сўнгги машғулотини олиб борди. Маълум бўлишича, Ҳожиакбар Алижонов жароҳат олган ва у ҳам Грузияга бормаслиги аниқ бўлиб улгурган. Бу ҳақда бироз олдин ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

"Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Ҳожиакбар Алижонов жароҳат сабабли Грузияга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиб юбориши маълум бўлди", – дейилади расмий хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рустам Ашурматов виза билан боғлиқ муаммо сабаб сафарга бора олмаслиги ойдинлашган бўлса, Шаҳбоз Умаров коронавирусга чалингани боис йиғинга кела олмаганди. Кейин эса ҳимоячи Достонбек Турсунов ва ҳужумчи Жасур Яхшибоев жароҳат туфайли Грузияга учмаслиги айтилганди.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси Грузияга 12 ноябрь куни Қозоғистон орқали йўл олади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia