

Бугун Вадим Абрамов бошчилигидаги терма жамоамиз "Жар" стадионида машғулот ўтказди. Ушбу машғулотда олдинроқ хабар берилганидек 22 нафар футболчи қатнашди. Дарвозабон Абдумавлон Абдужалилов ва мураббий Тимур Кападзе ўйинолди матбуот анжуманида иштирок этиш учун бугун Сингапурга учиб кетишди. Эртага терма жамоамиз чартер рейс билан тўғри Сингапурга учиб боради.

















Машғулотлардан тўлиқ галереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилиш мумкин. ФОТОГАЛЕРЕЯ
фото: Жаҳонгир Файзуллаев



