Ўзбекистон МТЖ 18–24 февраль кунлари Дубайда йиғин ўтказади

Tolibjon Qosimov
3 фев 2020
Жаҳон чемпионати-2022 саралаши иккинчи босқичи "Д" гуруҳида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 5та учрашувдан сўнг 9 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалининг 1-поғонасини эгаллаб турганидан хабарингиз бор.

2020-йилда бош жамоамизни мазкур саралаш босқичи доирасидаги 3та жуда муҳим ўйин кутиб турибди. Навбатдаги учрашувда Вадим Абрамов шогирдлари 31-март куни Яман меҳмони бўлишади.

Ушбу учрашувга жиддий тайёргарлик олиб бориш мақсадида терма жамоамиз феврал ойида БААда йиғин ўтказиши ҳақида олдинроқ маълумот берган эдик.

Расман: Ўзбекистон терма жамоаси Дубайда Европа жамоаси билан ўйнайди


Бош жамоамиз 18-24 феврал кунлари Дубайда йиғин ташкил этади. Мазкур йиғин доирасида Беларусь терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушилади. Ўйин 23 февраль куни Дубайда бўлиб ўтади.


Жаҳон чемпионати-2022 саралаши Осиё қитъаси 2-босқичи, гуруҳлардаги вазиятлар >>>>> ЖЧ-2022 саралаши


Tolibjon QosimovMuallif
Manba: ufa.uz