Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги машғулотидан фотосуратлар

Narzulla Saydullayev
18 янв 2019
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Ал-Айнда навбатдаги машғулотни ўтказди.

Машғулотлан белгиланган режа асосида олиб борилди. Японияга қарши асосий таркибда майдонга тушган футболчилар алоҳида гуруҳда шуғулланишди. Қолганлар билан Купернинг ўзи машқ олиб борди.

Эктор Купер машғулот пайтида берилиб кетиб, футболчилар билан тўп учун талашган вазиятлар ҳам бўлди.

Дарвозабонлар Денис Иванков билан алоҳида шуғулланишди. Барчанинг кайфияти аъло даражада! Қуйида эътиборингизга бугунги машғулотлардан фотосуратларни ҳавола қиламиз:



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia