Ўзбекистон миллий терма жамоаси "Ал Ваҳда" клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирмоқда

Narzulla Saydullayev
19 янв 2022
Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни дамда Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқда.

Миллий терма жамоамиз якшанба куни Бирлашган Араб Амирликларининг "Ал Ваҳда" клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида Алишер Никимбаев ўзининг телеграмдаги каналида хабар берди.

Аввалроқ, миллий жамоамизнинг Япония термаси билан ўтказилиши керак бўлган ўртоқлик учрашуви бекор қилинганди.


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: https://t.me/ANikimbaev