

11 та жамоа финал учрашувини ўтказиш учун ариза берганди - "Динамо", "АГМК, "Бунёдкор", "Пахтакор", "Локомотив", "Сурхон", "Насаф", "Шўртан", "Қизилқум", "Турон" ва "Навбаҳор".
Бироқ, “Сурхон" ва "Шўртан"нинг уй стадиони регламент талабларига жавоб бермагани учун рўйхатдан тушиб қолди.
Қуръа натижасида 2021 йилги кубок финалига "Динамо" стадиони мезбонлик қиладиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Ўзбекистон Суперкубоги учун баҳс ҳам айнан Самарқандда ўтган эди.




