Отабек Шукуров: “Шўртан”ни йирик ҳисобда ютишимиз ҳам мумкин эди”

Narzulla Saydullayev
11 апр 2016, 08:20
“Шўртан” – “Бунёдкор” учрашувидан кейин “қалдирғочлар” вакили Отабек Шукуровнинг ўйиндан кейинги фикрлари билан қизиқдик.

- Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Энг асосийси, уч очкони қўлга киритдик. Бошқа вазиятлар ҳам бўлди. Йирик ҳисобда ютишимиз ҳам мумкин эди. Кейинги учрашувларда бу борада самаралироқ кўрсаткичлар қайд этишга ҳаракат қиламиз. Мақсад сари – чемпионлик учун курашда ҳаракатларимизни янада кучайтириб борамиз. “Шўртан” ҳам яхши ҳаракат қилди. Улар асосий эътиборларини ҳимояга қаритишган эди. Буни олдиндан сезгандик. Улар орқа чизиқда жуда кўп вақтларини ўтказиб юборишди. Ўйлашимча, “Шўртан” кучли ҳимоя қўрғонини туза олишда охиригача чидай олмади, - дейди Отабек Шукуров.

"Шўртан" матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia