

- Терма жамоа миқиёсидаги ўйинлар доимо қийин бўлади. КХДР кам сонли легионерлар билан Ўзбекистонга ташриф бурган экан, шу сабабли бугун ғалабамизни кутганимиздан бироз осонроқ қўлга киритдик.
Бизга шундай ўйинлар керак эди. Чунки терма жамоа анчадан бери ғалаба қозонмаган эди. Ушбу муваффақият кайфиятни кўтаришга ёрдам беради деб ўлайман.
- Терма жамоа гол уришда муаммоларга дуч келди. Бу нимага боғлиқ?
- Биринчи навбатда майдон жуда оғир. Бу ерда футбол ўйнаш қийин. Ушбу ғалабадан сўнг ҳужумчиларимизда ўзига бўлган ишонч янада ортади.



