Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"

Абдулвосит Бектемиров
29 окт 2025, 23:58
"Бухоро" посбони Отабек Боймуродов финалдан сўнг ўйин ҳақидаги ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.

- "Бухоро" аламли тарзда мағлуб бўлди. Ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз...

- Барча мухлисларга раҳмат айтамиз. Андижондаги мухлислар ҳам бизни қўллаб-қувватлашини кутмагандим. Деярли бутун стадион бизга мухлислик қилди.

- Ўйинда урилган голлар ҳақида фикр билдириб ўтсангиз...

- Биз урган гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Рикошет туфайли гол ўтказиб юбордик. Жуда-жуда аламли ҳолат, очиғи. Ўзи зарба анча ноаниқ чиққан эди. Финалда шундай вазиятлар ўйин тақдирини ҳал қилиб кетар экан.

- Учрашув сўнгидаги жанжал ҳақида фикр билдириб ўтсангиз...

- Улар бизни провокация қилди. Вақтни чўзиш учун. Жанжал рўй берганда мен ажратаётган эдим, кейин эса Ҳамралиев билан ҳиссиёт устида баҳслашиб қолдик. Ҳамралиев билан алоқаларимиз яхши, аммо ўйин вақтида ҳиссиётга берилган эдим. Устига-устак биз урган гол яқинда бекор қилинган эди. Улар провокация қилишди.




Абдулвосит БектемировМуаллиф
Манба: Championat.asia