

Сервер Жепаров мураббийлиги остидаги ўсмирларимиз 2-8 август кунлари пойтахтимиздаги “Чиғатой” стадионида машғулот ўтказди.
Бугун U-15 терма жамоамиз Тошкент-Душанбе ҳаво рейси орқали Тожикистонга йўл олди. Ўсмирларимиз 9-14 август кунлари Душанбе шаҳрида ташкил этиладиган йиғин давомида Тожикистон U-15 терма жамоаси билан иккита халқаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Мазкур ўртоқлик ўйинлари 11 ва 13 август кунлари Душанбедаги “Республика Марказий” стадионида бўлиб ўтади. Баҳслар юртимиз вақти билан соат 19.30 да старт олади.



