Осиё Кубоги-2025 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди — Ўзбекистон "А" гуруҳидан ўрин олди

Omonjon To`xtamirzayev
6 фев 2025
Бир неча дақиқа олдин Хитойда Осиё Кубоги-2025 қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Хитойнинг Хух-Хота шаҳрида ўтган маросим натижаларига кўра, футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси "А" гуруҳида мезбон Хитой, Австралия ҳамда Хитой Тайпеи билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақа 7–18-май кунлари Хитойда ўтказилади ва жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Филиппинда бўлиб ўтадиган аёллар футзали бўйича илк ФИФА Жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ўтаб беради. Мусобақанинг энг яхши 3 та жамоаси тарихий мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. 


Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: championat.asia