Осиё кубоги-2023 саралаши. Бугун Ўзбекистон МТЖ гуруҳ пешқадамлиги учун Таиланд билан баҳс олиб боради

Eldor Akmurzayev
14 июн 2022
Ҳозирда иккала терма ҳисобида 6 тадан очко бор.

Бугун, 14 июнь куни Осиё кубоги-2023 саралаши 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Таиланд баҳси бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:30 да Намангандаги “Марказий” стадионда бошланади.

Аввалроқ, Ўзбекистон МТЖ бугун учрашувни тўлиқ оқ либосда ўтказиши маълум бўлганди. Баҳсни Ҳасан Акрами бошчилигидаги эронлик ҳакамлар бошқаради.

“C” гуруҳида ҳеч қандай аҳамият касб этмайдиган яна бир ўйин эса Мальдив ороллари ҳамда Шри-Ланка ўртиасида бўлиб (17:00 да бош.) ўтади. Уларнинг ҳисобида бирорта ҳам очко йўқ.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: Championat.asia