Осиё футболи. Португалиялик футболчи "Ал Таавон"ни тарк этди

Xayrulla Xoliqov
11 июн 2020, 11:56
Саудия Арабистонининг "Ал Таавон" клубида ўйнаб келган Рикардо Мачадо жамоа билан хайрлашди.

31 ёшли ҳимоячи ушбу жамоа сафида беш мавсумни ўтказди. Бу вақт оралиғида у клуб сафида 100дан зиёд ўйин ўтказиб, ўтган йил Қирол Кубогида зафар қучди.

Фаолиятини ўз ватанида бошлаган Мачадо кейинчалик Руминиянинг иккита клубида тўп тепган ва саудияликлар сафига 2015 йил келиб қўшилганди. Эндиликда футболчи ўз фаолиятини бошқа клубда давом эттиради.


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com