Осиё чемпионларига "Lacetti Gentra" автомобили калитлари топширилди

Omonjon To`xtamirzayev
20 мар 2023
"Бунёдкор" стадионида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Хабарингиз бор, U-20 Осиё Кубогида Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоамиз чемпионликни қўлга киритди. Бугун, 20 март, ғолибларни муносиб тақдирлаш мақсадида Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида махсус маросим ташкиллаштирилган. 

Тадбир Севара Назархоннинг "Улуғимсан ватаним" қўшиғи билан якунланди.  

Жамоа аъзоларига совға сифатида умумий ҳисобда 33 та "Lacetti Gentra" автомашиналари калитлари топширилди. 

Ўз навбатида, "Championat.asia" сайти таҳририяти, ўқувчилари ва миллионлаб футбол ишқибозлари номидан чемпионларга совға муборак бўлсин, ғалабаларингиз давомли бўлсин, - деб қоламиз.   








Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: championat.asia