Ўртоқлик учрашуви. ОКМК «Машъал»ни кичик ҳисобда мағлуб этди

Khoja
28 июл 2024
Кеча Олмалиқ шаҳрида ОКМК «Машъал»га қарши назорат учрашувида майдонга тушди.

Ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтган беллашувда «кончилар» рақибларини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Дастлаб муборакликлар 3-дақиқада ҳисобни очишга эришган бўлса, бунга жавобан ҳозирда ОКМК кўригида бўлиб турган Клейди Даци 43 ва 86-дақиқаларда «Машъал» дарвозасига гол уриб, олмалиқликлар ғалабасини таъминлади.


KhojaMuallif
Manba: OKMK