

Ушбу баҳсда “Динамо” бош мураббийи Даврон Файзиев сингари, “Шўртан” мураббийи Ёрқин Назаров ҳам бир қатор футболчиларни майдонга туширди.
Ўйиндаги ҳисобни давралар оралиғида “Динамо”га қайтган Аваз Агалиев очди. 41-дақиқада чап қанот ҳимоячиси чамаси 18 метрлар узоқликдан белгиланган жарима зарбасидан аниқ фойдаланди, 1:0.
Иккинчи бўлимда захирадан тушган футболчилар “Динамо” ўйинини янада кучайтириб, жамоа ҳужумкорликни оширди. Натижада Санжар Баратовнинг киритган голлари “Динамо”нинг ғалабасини таъминлади. Учта голга жавобан “Шўртан” жамоаси икки марта жавоб бера олди, 3:2.
Ўртоқлик учрашуви.
Тошкент. 26 июль (пайшанба)
“ДИНАМО” – “ШЎРТАН” – 3:2 (1:0)
Голлар: Аваз Агалиев 41, Санжар Баротов 71, 83.
«Динамо»: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Виктор Григорьев, Акмал Холмуродов, Комил Шарофутдинов, Аваз Агалиев, Жасур Азимов, Илҳом Юнусов, Аббосбек Жумақулов, Дилмурод Каримов, Далёр Алмосжонов, Павел Пуришкин.
Захирадан майдонга тушган футболчилар: Шоҳруҳ Раимов, Миркомил Локаев, Фирдавс Абдусалимов, Дамир Темиров, Жасур Ашуров, Отабек Нарзуллаев, Санжар Баратов.



